...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёданинг фожиали вафотига сабабчи бўлган ҳайдовчи топилди


12:13, 26.10.2018 Жамият
 14 280

У уриб юборган фуқаро бир неча машина ғилдираклари остида қолиб кетганди.

Аввалроқ, Наманган вилояти Поп туманида ҳайдовчи одам уриб юборгани ва воқеа жойидан яширингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Воқеа туманнинг “Қўшминор” МФЙ ҳудудида содир бўлган. Ҳайдовчи пиёда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Қатортол маҳалласида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоевни уриб юборганди.
 
Ҳайдовчининг воқеа жойидан кетиб қолиши натижасида биринчи ёрдам кўрсатилмаган жабранувчи шу ернинг ўзида вафот этган.


 
Фуқароларнинг ўз вақтида берган маълумотлари ва кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Андижон шаҳрида яшовчи Б.З. содир этгани аиқланди. У ўз бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинасида фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан яширингани маълум бўлган.
 
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.  
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Наманган вилояти Поп тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар