...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура водийдаги шафқатсиз муштлашув бўйича маълумот берди (видео)


17:36, 18.01.2019 Жамият
 35 605

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар муштлашаётгани тасвирланган видео тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ йигитлар муштлашаётгани тасвирланган видео тарқалди. Видеодаги гап-сўзлардан воқеа Фарғона водийсида содир бўлганини тахмин қилиш мумкин эди.

Видеода икки йигитнинг оғзаки тортишаётгани кўринади, сўнг уларнинг шундоқ орқасида уч йигит ўзлари тенгқур битта болани аёвсиз калтаклаётгани акс этади. Ўша жойда турган икки аёлнинг оҳ-воҳига қарамай, муштлашув шавқфатсиз кўринишда давом этади. Муштлашувда икки йигитни тўрт-беш нафар бола ураётганини кўриш мумкин... Натижада бир бола зарбадан ҳушидан кетади. Шундаям уни ураётганлардан бири тўхтамайди: ҳушсиз йигитнинг бош қисмига тепади.
 
QALAMPIR.UZ мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати билан боғланди.
 
Прокуратуранинг маълум қилишича, воқеа Наманган вилояти Норин тумани Қўрғонча МФЙ ҳудудидаги “балиқхона”да содир этилган.
 
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 277-моддаси билан жиноят иши кузгатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
 
Жиноят иши юритуви устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Наманган вилояти Норин тумани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар