...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ресторан ва кафелар тунда ишлаши мумкин бўлади


17:35, 18.01.2019 Жамият
 6 221

Давлат дастурига мувофиқ кўнгилочар объектларнинг тунда ишлашига рухсат берувчи ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан буларни назарда тутувчи 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Давлат дастурида ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларнинг тунда ишлашига рухсат берилиши белгиланган.
 
Жумладан, дастурига мувофиқ 10 февралга қадар ресторан, кафе ва бошқа кўнгилочар объектларда ҳуқуқ-тартибот ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш талаблари, ушбу кўнгилочар объектларни тунги пайтда ишлаш тартиби назарда тутилган махсус ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиши лозим.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Давлат дастури Ресторан 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар