...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди Ўзбекистонда ҳам бир вақтнинг ўзида бир неча ОТМга ҳужжат топшириш мумкин


18:21, 18.01.2019 Жамият
 6 125

Бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш имконияти назарда тутилган қонун ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имконияти берилади. Бу ҳақда “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган.
 
Давлат дастурига асосан 1 апрелга қадар абитуриентларни  бир вақтнинг ўзида бир нечта олий таълим муассасасига ҳужжат топшириш имконияти назарда тутилган қонун ҳужжати лойиҳаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Ҳужжатда шуниингдек абитуриентнинг синов натижаси бўйича олган бали етарли бўлмаганда, балига қараб бошқа олий таълим муассасаси (таълим йўналиши)да ўқиш имкониятини бериш, ушбу таълим муассасаси (таълим йўналиши)ни танлашнинг аниқ муддати, таълим муассасасини танлашнинг тартиби (имтиҳон фанлари блоки ва кетма-кетлигининг мослиги) каби масалалар ҳам қамраб олинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ Абитуриент Давлат дастури 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар