Стратегия инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади.
Стратегия ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, биринчи навбатда, инвестиция жалб этиш учун устувор йўналишларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилади.
Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар – устувор ҳамкорлар билан савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва сиёсий, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини янада фаоллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган аниқ тадбирлар бўйича таклифларни киритиши лозим.
Фармонда Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар – устувор ҳамкорлар билан ҳамкорлигини янада фаоллаштириш бўйича таклиф этиладиган тадбирлар ва йўналишлар Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури билан ўзаро узвий боғлиқ бўлиши кераклиги айтилган.