Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб фаолият бошлаган илк кунлардан бошлаб, ўз атрофига тадбиркорларни тўплаб, уларга енгиллик яратиш, солиқлардан озод қилиш, хусусий ширкатини ташкил этиб, иш ўрнини яратиш истагидагиларга кўмаклашиш борасида кўплаб ислоҳотларнинг амалга оширилишига бош-қош бўлди. Бу боис мамлакатда тадбиркорлик муҳити ривожланди. Бироқ, жойларда ҳамон тадбиркорларнинг таъбини хира қилаётган ҳолатлар мавжуд. Ҳатто, пойтахт Тошкентда ҳам.
Тошкентлик тадбиркор Фотима Жўраева яратилаётган шарт-шароитлардан фойдаланиб тадбиркорлик фаолиятини бошлагини ва бу борада кўплаб тўсиқларга дуч келганини айтади. У Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали очиқ хат йўллади. Хатда шундай дейилади:
“2018 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент шахар ҳокимлиги биносида ташкил этилган ва Бош вазиримиз А.Н.Арипов ҳам таклиф қилинган, тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар куни”да иштирок этган эдим.
Аслида, бу янги қонун асосида ташкил этилган инвестиция киритмоқчи бўлаётган тадбиркорлар ичида қатнашишим ҳам шартмас эди. Лекин шаҳар, туман хокимиятимиз “баъзи” мутасаддиларининг менга қўйган талаби (!!!) шундан иборат бўлиб, 2017 йил 24 апрелда Бош вазиримиз томонидан Сергели тумани, м.Қўйлиқ-5да ташландиқ ётган жойни обод қилган ҳолда, “Болалар ва аҳолига кўнгилочар мажмуа, музқаймоқ шоҳобчалари қилиш таклифим тасдиқланиб, мен томонимдан бажарилган эди. Лекин... расмийлаштириш ишлари, Бош вазирга “қонуний расмийлаштирилди” дейилди-ю менга ҳеч қандай хужжат берилмади.
Менинг расмийлаштириш ҳақидаги талабларим ҳеч қандай асосли жавобларсиз, ижросиз қолиб кетаверди.
Шунинг учун, Бош вазиримиз билан қайта кўришиш (!!!) ва ўрнатилган тартибда сиздан қарор олиш учун, 2018 йилнинг 15 сентябрь куни ҳокимиятдаги тадбирда қатнашдим. Ва сиздан, сизнинг менга айтган гапларингиздан, тадбиркорни тушунишингиздан хурсанд бўлиб чиқдим.
Афсуски, ўша куни ёнимда сиз кўрсатма берган ходимларингиз ҳалигача ўша кунги протокол нусхасини менга бермай келяптилар. Топиб олган жавоблари: “Вазирлар Маҳкамасида. Ҳудойбергенов имзо қўйишлари керак....”
Рости, чарчадим! Жонимга тегди! Қачонгача бирор бир фойдали иш қилмоқчи бўлган, равнақи учун ҳаракат қилаётган инсонларни сарсон-саргардон қилинади?!
Нега биз тадбиркорлар эшикма-эшик сарғайиб юришимиз керак?!”
Тадбиркор Фотима Жўраева ўз сўзида давом этаркан, ўз фаолиятини ташкил этиш учун уйини сотганини, сармоясини тадбиркорликка тикканини айтади.
“Агар, ўшанда Бош Вазиримиз айтмаганларида, мен уйимгача сотиб, ўша айтган сўзларимни бажармас эдим!
11.07.2018 й. куни 01-05/121-1 – сон билан тасдиқланган ва Абдулла Нигматович томонидан имзоланган 21.06.2018 й. куни ўтказилган Тошкент шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бориши тўғрисида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнининг 15-бандида “Сергели тумани, Қўйлиқ-5 мавзесида фуқаро Ф.Ж.Жўраева томонидан янги қурилган савдо хизмат кўрсатиш дўконлари ёнида наъмунавий лойиҳаси асосида музқаймоқ шоҳобчасини қуриш ҳамда ушбу ҳудудда қолган қисмини ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши таъминлансин” деб кўрсатиб кетилган.
Баённома нусхасини 16.07.2018 й. куни Тошкент шаҳар хокимиятидан олдим ва ГлавАПУга бордим.
У ерда эса, менга энди бу баённома асосида ҳам ҳеч нарса қилиша олмасликлари, сабаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2018 йилдаги ПҚ 3677 – сонли қарорига асосан ҳамма ерлар аукционга ўтказилганлигини ҳақида тушунтириш беришди”, деб ёзади тадбиркор Жўраева.
Тадбиркорлар орасида бундай тушунмовчиликлар талайгина. Давлат раҳбари айтаётган ислоҳотлар айрим жойларда талабга жавоб бермайдиган даражада бажарилаётгани, тадбиркорлар қуйидаги раҳбарларнинг ортидан сарсон бўлиб юргани юзасидан шикоятлар кўп. Тадбиркор Фотима Жўраева сўзини якунлар экан, айрим амалдорларни судга бермоқчилигини айтади.