Хорижий тажриба асосида реновация дастури ишлаб чиқилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқлаш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
Дастурда эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш назарда тутилган.
Давлат дастурига мувофиқ:
Дастурда эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш назарда тутилган.
Давлат дастурига мувофиқ:
- қишлоқ жойларда фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 15 010 та арзон уй-жойлар қурилади;
- шаҳарларда 355 та кўп қаватли уйлар қурилади;
- 879,4 км ичимлик суви ва 57,6 км оқова сув тармоқлари ҳамда 134 та ичимлик суви ҳамда 3 та оқова иншоотлари реконструкция қилинади ва қурилади;
- кўп қаватли уй-жой фонди тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, хорижий тажриба асосида реновация дастури ишлаб чиқилади. Бунда эскириб қолган кўп қаватли уйлар ўрнида босқичма-босқич янги уй-жойлар қуриш назарда тутилади.
Суннатилла Абдуллаев