...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Сергелида ерусти метроси ва янги уйлар қурилиши


14:08, 06.07.2017 Жамият
 9 582

“Qalampir.uz” мухбири қурилиш майдонидан эксклюзив фоторепортаж тайёрлади.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар Сергели туманида узунлиги 8 кмдан ортиқни ташкил қилувчи ерусти тезюрар метро йўналиши қурилиши давом этмоқда.


 
Олмазор бекатидан Сергелигача бўлган ушбу станция Чоштепа, Мирзо Турсунзода, Қипчоқ кўчаларидан “Йўлдош” даҳасидаги Мардлик кўчасигача бўлган ҳудуддан ўтадиган линия 6 та бекатни ўз ичига олади. Умумий масофа эса 7,1 кмни ташкил қилади. Метро 4 йил ичида қуриб битказилиши режалаштирилган.


 
Шунингдек, туманда бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган, энг замонавий инфратузилмалар билан таъминланадиган 500 та кўп қаватли уй бунёд этилиши ҳақида ҳам хабар бергандик.


 
30 минг оиланинг янги уй-жойга эга бўлишини таъминлайдиган 66 та кўп қаватли уй Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида оилаларга топширилиши мўлжалланган. Мазкур уйлар 2,5 мингдан ортиқ оилаларга ипотека кредити асосида берилади.


 
“Qalampir.uz” мухбири қурилиш майдонидан эксклюзив фоторепортаж тайёрлади.


 
Фото: Ситора Элбоева

Теглар:Сергели Ерусти метроси Кўп қаватли уйлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар