...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонсой каналида бир фуқаро беҳуш ҳолда оқиб келди


13:32, 06.07.2017 Жамият
 4 938

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаро бехосдан сувга тушиб кетгани маълум бўлди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 13:00 ларда Андижон шаҳридаги Андижонсой каналида беҳуш ҳолатда оқиб келаётган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси хабар берди.
 
Аниқланишича, Яхши маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида хизмат олиб бораётган вилоят ички ишлар бошқармаси патрул-пост хизмати ходимлари фуқарони тезкорлик билан сувдан олиб, Андижон давлат тиббиёт институтининг клиник шифохонасига етказишди. Шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилиб, фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.
 
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу фуқаро Андижон шаҳар Сафоий маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи В.Асқаров экани ва бехосдан сувга тушиб кетгани маълум бўлди.
Бобур Жалолов
Фото: auz.uz

 

Теглар:Андижон Андижонсой канали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар