Тошкент шаҳар ИИББ қуролли шахс ҳақида маълумотлар берди.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, бозорда қуролланган шахс юргани ҳақидаги хабар Ички ишлар органларига соат 12:00 да келганини таъкидлаган.
Эркак Тошкент шаҳар ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олинган. Эркак Юнусобод туманида яшовчи 39 ёшли Н.А. экани маълум бўлган. Н.А.дан “Макаров” пневматик тўппончаси ва “кукри” пичоғи олиб қўйилган.
Эркак қўлга олингач, вазиятга ойдинлик киритиш учун Сергели тумани Ички ишлар бўлимига олиб борилган. Маълум бўлишича, Н.А. автомобиль бозорига қариндошининг Matiz ва Epica русумли автомобилларини сотиш учун келган. Ҳеч кимга зиён етказмаслик учун фақатгина ҳавога ўқ узган.
Эркакнинг шахси ҳақида маълумотлар тўплаш вақтида Н.А. психоневрологик диспансер рўйхатида туриши маълум бўлган. Шундан сўнг, зудлик билан даволаниш учун шифохонага юборилган.
Бозорда юз берган воқеада ҳеч ким жабрланмаган.