Ҳиндистонда поезд одамларни босиб кетганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга, Бош вазири Нарендра Модига ва дўст Ҳиндистон халқига Панжоб штатининг Амритсар шаҳрида юз берган темир йўл фожиаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан чуқур таъзия билдирди.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оилаларига ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини изҳор этган, жароҳатланганларга эса тез муддатларда соғайиб кетишларини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда тезюрар поезд маросимга чиққан одамларни босиб кетиши натижасида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 70 дан ортиғи жароҳатланганди.

Суннатилла Абдуллаев