...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сергелидаги КВДнинг ёниши тафсилотлари


12:29, 11.10.2018 Жамият
 7 721

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Тери-таносил касалликлари диспансерида (КВД – Кожанный венерологический диспансер) ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
 
Ёнғин ҳақида дастлабки хабар бугун, 11 октябрь куни соат 4:30 да келиб тушган. Ёнғин туманнинг Спутник-7 массивидаги Тери-таносил касалликлари диспансерининг эски биносида юз берган. Бино бугунги кунда хўжалик эҳтиёжлари учун кўмакчи жой сифатида фойдаланиб келинган.
 
Ёнғин натижасида бинонинг томи ва маълум даражада ички қисми зарар кўрган. Ҳодисада қурбонлар ва жабрланганлар бўлмаган. Ёнғинга электр тармоғидаги туташув сабаб бўлгани тахмин қилиняпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ёнғин Сергели тумани Тери-таносил касалликлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар