...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда 10 сонияда 19 та кўп қаватли уй портлатилди


12:57, 23.01.2017 Олам
 4 126

Интернетда 19 қаватли уйнинг 10 сонияда бирин-кетин қулаётган видеоси пайдо бўлди.

Кеча, 22 январь куни Хитойнинг Хубэй провинцияси ҳудудидаги 19 та кўп қаватли уй 10 сония ичида портлатилди. Бу ҳақда “The Daily Mail” хабар қилди.
 
Умумий майдони 150 минг квадрат метр бўлган майдондаги бинолар ўрнига бизнес марказ қурилиши лозим бўлгани учун бузиб ташланган.
 
Маълумотларга кўра, ушбу ҳудудни қисқа муддатда тозалаш учун қарийб 5 тоннага яқин портловчи модда керак бўлган.
 
12 та кўп қаватли уйни портлатиш учун, бинонинг тахминан 120 мингта жойига портловчи модда ўрнатиб чиқилган.
 
Интернетда 19 қаватли уйнинг 10 сонияда бирин-кетин қулаётган видеоси пайдо бўлди.
 
Ушбу кўп қаватли уйларнинг ўрнида қисқа вақт ичида осмонўпар бизнес марказ қад кўтаради. Тахминларга кўра, унинг баландлиги 707 метр бўлади.
 
Умида Якубова

Теглар:Кўп қаватли уй Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!