...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида 62 та кўп қаватли уй қурилади


15:00, 29.08.2018 Жамият
 2 697

Президент “Мустақилликнинг 27 йиллиги” массивида шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилган.

Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳридаги “Мустақилликнинг 27 йиллиги” массивида барпо этилаётган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.


 
Президент шу ерда шаҳар аҳолиси билан мулоқот қилган. Ўзбекистон металлургия комбинатида ва Бекобод шаҳрида янги корхоналар ишга туширилиб, кўплаб иш ўринлари яратилгани, қурилаётган уй-жойлар ва ижтимоий объектлар одамлар турмуш даражасини оширгани таъкидланган. Давлат раҳбари жорий йилда Олмалиқ, Янгийўл, Бекобод, Нурафшон шаҳарларида 2604 хонадондан иборат 62 кўп қаватли уй фойдаланишга топширилишини маълум қилди.


 
Шу ерда Оҳангарон шаҳридаги Амир Темур кўчасини реконструкция қилиш, Юқоричирчиқ, Ўртачирчиқ ва Оҳангарон туманларида намунавий уйлар қуриш, вилоятда ичимлик сув тизимини яхшилашга қаратилган лойиҳалар тақдимотлари ўтказилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти кўп қаватли уй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар