...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов ўзининг нодир коллекциясини музейга совға қилди


19:26, 15.12.2018 Спорт
 10 699

Музей ходимлари экскурсия уюштириб, экспонатни оммага намойиш қилиши керак бўлади.

Ўзининг санъат ва спортга ҳомийлиги билан машҳур россиялик миллиардер Алишер Усмонов Россия спорт музейига мукаммал қуроллар коллекциясини совға қилди. бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
 
Совға қилинган коллекцияга II асрдан ҳозирги давргача бўлган вақтларда ясалган 25 та сабля ва шпага кирган. Ушбу коллекция ўзида бутун бир қиличбозлик тарихини мужассамлаштириши таъкидланди.
 
Эндиликда музей ходимлари экскурсия уюштириб, экспонатни оммага намойиш қилиши керак бўлади.
 
Маълумот учун, Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти ҳисобланади. Унинг ўзи ҳам ёшлигида қиличбозлик спорт тури билан шуғулланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!