...
МЕНЮ
ONLINE TV

Усмонов Шавкат Мирзиёев қайси футбол клубига мухлислик қилишини айтди


18:54, 20.12.2018 Олам
 17 740

Бизнесмен Осиё футболида ривожланиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган.

Осиё футболи яқин вақтларда дунёда ўз ўрнини сезиларни яхшилаб олади, деб ҳисоблайди россиялик ишбилармон Алишер Усмонов. Бу ҳақда у, “Forbes” журналига берган интервьюсида таъкидлаб ўтди.
 
Усмоновнинг сўзларига кўра, унинг дўстига тегишли бўлган SFI гуруҳи яқинда Тошкентнинг “Пахтакор” клубининг 80 фоиз акцияларини қўлга киритган. Бизнесмен “Пахтакор” ҳақида гапираркан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам шу клубга мухлислик қилишини таъкидлаб ўтган.
 
“Биз унга мухлислик қиламиз. Президент ҳам шу клубга мухлислик қилади. Албатта, биз у қайтадан жонланишини хоҳлаймиз. Аввал Осиё чемпиони бўлсин, кейин эса нисбатан жиддийроқ кубокларга кўз тиксин. Агар SFI “Пахтакор”ни ривожлантирса, мен ўзимга тушунарли ва ёққан ишни қиламан, бор имкониятим билан ёрдам бераман. Аммо бу мен “Пахтакор” акцияларига эга чиқиш ёки уни хўжайини бўлиш истагим борлигини англатмайди”, деган Усмонов.
 
Бизнесмен клуб ва умуман Осиё футболида ривожланиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни кимга ўхшатиши ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Алишер Усмонов Forbes 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!