Мавжуд 4 923 китобнинг инглиз тилидаги каталоги айни пайтда ўзбек тилига таржима қилинмоқда.
“Ушбу бебаҳо коллекциядан шарқшунослик ва ислом оламининг Европага таъсирига доир XIII асрдан бошлаб то ҳозирга қадар чоп этилган лотин, инглиз, француз, немис тилидаги ноёб китоблар жамланган. Мавжуд 4 923 китобнинг инглиз тилидаги каталоги айни пайтда ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Нодир китоблар орасида Ибн Синонинг “Тиб қонунлари” китобининг илк лотинча таржимаси ҳам бор. Шунингдек, ўта ноёб саналган “Мусулмон манбааларини таржима қилиш учун лотинча-арабча луғат” номли қўлланма ҳам мавжуд”, деган Шоазим Миноваров.
Беруний, Фарғоний сингари улуғ алломаларнинг айрим асарлари йўқолиб кетган, бизгача етиб келмаган. Аммо бу асарларнинг лотин тилидаги таржималари сақланиб қолган. 1200-1300 йилларга тааллуқли ўша лотинча-арабча луғатлар ёрдамида аждодларнинг лотин тилидаги илмий меросини аслиятда қандай бўлганини бемалол ўрганиш мумкин.