...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ раисига янги ўринбосар тайинланди


18:23, 22.01.2019 Жамият
 3 565

Раисга инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосартайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Собир Эркинович Холматов “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ бошқаруви раисининг инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзагротехсаноатхолдинг Собир Холматов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар