Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноий иш очилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан текширув ўтказилган.
Текширув натижасида фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилган. Н.М. аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб борган.
Н.М. ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев