...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диёра Усмонова Тошкентга қайтди


10:56, 12.12.2018 Жамият
 21 619

Айни дамда Диёра Усмонованинг миллий либослардаги суратлари ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.

Усмоновлар оиласининг собиқ вакиласи Диёра Усмонова Тошкентга қайтди. У Тошкентга келганини ифода этувчи суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирмоқда.
 
Анчадан буён Туркиянинг Истанбул шаҳрида истиқомат қилиб келаётган Диёра Усмонова турмушга чиққани, ўтган йили ўғил фарзанд кўргани ҳақида хабар берган эдик. Унинг турмуш ўртоғи билан боғлиқ гап-сўзлар бир неча кун аввал исботини топди. Диёра Усмонова тошкентлик таниқли миллионерлардан бири Ботир Раҳимов билан оила қурган.




 
Диёра Усмонова Тошкентга келибоқ, “Mursak” либос уйининг рекмаларида суратга тушди. Айни дамда Диёра Усмонованинг миллий либослардаги суратлари ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Диёра Усмонова таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг жиян келини саналади. У Алишер Усмоновнинг марҳум жияни Бобур Усмонов билан турмуш қурган. Уларнинг Марям исмли қизлар бор.



Теглар:Диёра Усмонова Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар