...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик даҳшатли ЙТҲ айбдорини қўлга олди


13:33, 06.12.2017 Олам
 17 653

Гагарин чорраҳасида рўй берган бу ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган ва икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари олишган эди.

2017 йилнинг 3 декабрь куни Россиянинг Нижегород вилояти Нижний Новгород шаҳрида ЙТҲ содир бўлган эди.

Гагарин чорраҳасида рўй берган бу ЙТҲ оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган ва икки киши турли даражадаги тан жароҳатлари олишган эди.
 
Ушбу ЙТҲ содир этилишида асосий айбдор бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинган ва ушбу жиноятчи ўзбекистонлик фуқаро Сардор Исмоилов томонидан қўлга олингани хабар қилинмоқда.


 
16 ёшли қизнинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан яширинишга уринган ҳамда воқеадан 15 метр узоқликда бўлган Сардор, югуриб келиб ўша ерда тўпланган кишиларга тез ёрдам машинаси чақиришлари ва қочиб кетаётган автомашина ҳақида қисқа маълумот олиб унинг ортидан тушади.
 
Қора рангдаги Opel-Astra ортидан Артельная кўчасигача бордим ва автомашина кузовининг олд қисми пачоқ бўлган қора Opel-Astraни кўрдим. Мен борган пайтимда автомашина эгаси телефонда гаплашиб турганидан фойдаланиб, калитни суғуриб олдим. Буни кўрган йигит мени полициядан деб уйлади шекилли, телефонни қўлимга бериб гаплашишимни сўради, мен телефонда гаплашган киши, тахминимга кўра, йигитнинг отаси бўлиши мумкин. У менга кўп миқдорда пул таклиф қилди ва ўғлимни у ердан қўйиб юбор деди – дейди, Сардор.
 
Сардор шундан сўнг ушбу автомашина ҳайдовчисини йўл четига олиб чиқади ва ўтаётган машиналардан бирини тўхтатиб, полицияга қўнғироқ қилишини илтимос қилади. Полиция 5 дақиқа вақт оралиғида етиб келиб, жиноятчини ҳибсга олган.
 
Сардорнинг фикрига кўра, унинг ёрдамисиз ҳам полиция бу жиноятни фош этиши аниқ эди, аммо бу етарлича вақт олар ҳамда ўғирланган машина ҳаракатни давом эттиравериши натижасида қурбонлар бунданда кўпроқ бўлиши мумкин эди.
 
Ўзбекистонлик Сардор Исмоилов Россияда рафиқаси Равила ҳамда ўғли Илёс, қизи София билан биргаликда яшайди.
 
Россия ОАВлари ушбу воқеага эътибор қаратар экан, Сардор ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, жиноятни фош этилишида ташаббус кўрсатганини олқишлашмоқда.

Жумладан, Vgoroden интернет нашри мухбири Милена Черевко бу мавзу борасида каттагина мақола эълон қилди. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Нижний Новгород ЙТҲ Сардор Исмоилов Ўзбекистонлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!