...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Россияда бўрилар аҳолига очиқчасига ҳужум қилмоқда


12:46, 06.12.2017 Олам
 6 605

Россиянинг Коми республикасида бўрилар очиқдан-очиқ қишлоқларга ҳужум қилишмоқда.

Россиянинг Коми Республикасидаги туманлардан бирида, ҳақиқий фильм сценарийси бўлиши мумкин бўлган воқеалар юз бермоқда. Одамлар ўз уйларидан ташқарига чиқишга ҳам қўрқмоқдалар.
 
Республиканинг Сисол туманида ов мавсумига расман рухсат берилган бўлсада, аҳоли ким-кимни овлаётганини тушунолмаяпти. Сабаби, Республика пойтахтини бошқа минтақалар билан боғлайдиган муҳим йўл четида жойлашган ерларда, бўрилар одамларга ҳақиқий уруш эълон қилишган.
 
Бўрилар уйларнинг остонасигача келганидан, одамлар шикоят қилмоқдалар. Улар ўз уйларидан чиқишга ҳам қўрқмоқдалар. Шу вақтгача оч ва қутурган бўрилар ўнлаб кучукларни ғажиб ташлашди.
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бўриларнинг аҳоли яшаш жойларига очиқчасига келаётганининг бир қанча сабаблари бор. Ўрмонда бўрилар учун озиқ-овқат деярли қолмаган. Шунинг учун, бўрилар “бўри галаси қонуни” билан яшамоқда.
 
Расмий ҳокимият вакиллари эса, одамларга ўз кучукларини уйларига киритиб олишни тавсия қилишдан нарига ўтишмаяпти. 
Обил Сафаров

Теглар:Бўрилар ҳужуми Коми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!