...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур рок юлдузи Жонни вафот этди


12:43, 06.12.2017 Олам
 2 661

“Жонни кетди, бу сўзларни ёзаяпман, аммо ишона олмаяпман, лекин энди у йўқ, у бизни тарк этди” – дейди, Литиция.

Франциялик рок-мусиқачи, композитор, актёр Жонни Холидей 74 ёшида бугун, 6 декабрькуни Марн-ла-Кокеттда вафот этди. Бу ҳақда унинг хотини Литиция хабар берди.

“Жонни кетди, бу сўзларни ёзаяпман, аммо ишона олмаяпман, лекин энди у йўқ, у бизни тарк этди” – дейди, Литиция.
 
Холидей жорий йил саратон хастали билан касалланиб бир неча бора шифокорлар назоратидан ўтган эди.

Аммо, у яқинларига ҳаёти учун ҳеч қандай хавф йўқлиги ва ўзини жуда яхши тутаётгани ҳақида маълум қилган.
 
2017 йил 17 ноябрь куни эса Жоннининг соғлиги ёмонлашади ва у зудлик билан шифохонага олиб борилади. Париждаги касалхонада шифокорлар унга нафас олиш йўлида муаммолар борлигини айтишади ва унга даволанишни маслаҳат беришади.
 
Айтиш керакки, 1943 йил 15 июнь куни Парижда таваллуд топган асли исми Жон Филип Лео Смет бўлган қўшиқчи 15 миллиондан ортиқ мухлисга эга бўлган. 2005 йилгача унинг қўишқлари ёзилган 80 миллиондан зиёд дисклар сотилган.
Назокат Зокирова

Теглар:Жонни Холидей Литиция Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!