Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация Парижга кетяпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Ниғатилла Йўлдошев айни дамда Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб турибди. У Ўзбекистонга қайтгач, Францияга жўнаб кетади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Раиси Ниғматилла Йўлдошев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Париж шаҳрида Биринчи жаҳон уруши якунланганининг 100 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади.