...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз ўғлига шаръий никоҳ ўқиган ота жазога тортилди


10:13, 08.11.2018 Жамият
 9 884

Тегишли идора рухсатисиз шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай фуқаро, мавқеидан қатъи назар қонун олдида жавобгар.

Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи Қ. Қ. ўзининг ўғли А. О.га яширинча шаръий никоҳ ўқиган.
 
Маълум бўлишича, А. О. муқаддам уйланган ва бир нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи билан муносабатлари келишмаганлиги сабабли ўзаро ажрашган, бироқ бу ҳолат расман қайд этилмаган. Шундай бўлишига қарамай ота ўз ўғлини уйлантириш пайида бўлган. Мутасадди идоралар, жумладан, масжид вакиллари бу ҳолатда шаръий никоҳ ўқиш мумкин эмаслигини айтибгина қолмасдан, унинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам тушунтириш берганларидан сўнг, Қ. Қ. ўзи никоҳ ўқишга қарор қилади.
 
Амалдаги тартибларга биноан шаръий никоҳ ўқиш диний маълумотга эга бўлган ваколатли шахслар томонидан амалга оширилади ва бунинг учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимининг рухсати керак бўлади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Тегишли идора рухсатисиз шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай фуқаро, мавқеидан қатъи назар қонун олдида жавобгар.


 
Ўз ўғлига яширинча никоҳ ўқиган ота – Қ. Қ.га нисбатан ҳам Пахтаобод туман маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаси бўйича жазога тортилди.

Теглар:Шаръий никоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар