Макрон 2019 йилдан мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақи 100 еврога оширилиши ва йил давомида ходимларга тўланадиган мукофот пули солиққа тортилмаслигини маълум қилди.
Давлат раҳбари намойишчиларни тинчлик ва тартибга чақирди. Шу ўринда французларнинг ғазаби “адолатли” эканлигини ҳам тан олди.
Макрон 2019 йилдан мамлакатда энг кам ойлик иш ҳақи 100 еврога оширилиши ва йил давомида ходимларга тўланадиган мукофот солиққа тортилмаслигини маълум қилди.
Президент мамлакатнинг йирик корхоналари ва бой фуқаролари ҳозирги иқтисодий тангликни енгиб ўтишга қўлларидан келганча ёрдам беришлари лозимлигини айтиб ўтди. У ҳафта давомида йирик компания вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказишга ва бу масала бўйича тегишли қарорларни қабул қилишга ваъда берди.
Давлат раҳбарининг ушбу масала бўйича шахсий таклифлари мамлакат Бош вазири томонидан 11 декабрь куни Парламентга тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Францияда деярли бир ойдан бери “Сариқ нимчалилар”нинг ҳукумат молиявий сиёсатига қарши намойишлари бўлиб ўтмоқда. Дастлаб, намойишлар бензинга нисбатан солиқларнинг оширилишига қарши бошланган бўлса, кейинчалик намойишчиларнинг талаблари рўйхати кенгайди.