...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бозорларда транспорт ҳаракатини тартибга солиш таклиф қилинди


12:08, 11.12.2018 Жамият
 3 348

Бозор атрофидаги йўлларни қатъий тартибга солиш, йўл бўйида автомобилларини қолдириб кетган ҳайдовчиларга жиддий маъмурий чоралар кўриш кераклиги таклиф қилинди.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида бозорларнинг кириш ва чиқиш жойларида транспорт ҳаракатини тартибга солиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
 
Петицияда таъкидланишича, айрим бозорларимизда харидорлар учун етарли шароитлар яратилмаган. Мавжуд бозорларнинг катта қисми атрофида йўллар тартибга солинмаган, юзага келадиган тирбандликлар ҳам пиёдалар, ҳам жамоат транспортлари, ҳам оддий ҳайдовчилар учун ноқулайликлар туғдирмоқда.
 
Бозор атрофидаги йўллар тирбанд, ҳаддан ташқари тартибсиз, ҳайдовчилар вақтинчалик тўхтаб туриши учун жойлар деярли ажратилмаган. Тошкент шаҳрида энг гавжум ва деярли тартибга солинмаган, пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган бир қанча бозорлар (“Тошкент Ипак йўли” савдо маркази (Абу-Сахий)” ва “Ўрикзор”) бор.
 
Мазкур бозорлар энг йирик бозорлар бўлиб, уларда:
 
- пиёдалар учун йўлаклар ажратилмаган;
 
- йўналишли такси (маршрутка)ларнинг аниқ белгиланган тўхташ жойлари йўқ;
 
- йўллар четида ва бекатларда енгил автотранспорт воситалари тартибсиз равишда қўйиб кетилади;
 
- бозор атрофида транспортда ҳаракатланиш учун соатлаб қолиб кетиш мумкин бўлган тирбандликлар мавжуд;
 
- йўналишли такси (маршрутка)лар ҳайдовчилари бозорга киришдаги тирбандлик сабабли бозорга кирмасдан қайтмоқда.
 
Натижада, шахсий машинага эга бўлмаган фуқаролар соатлаб транспорт кутишга мажбур бўлаётганлиги айтилган.
 
Шундан келиб чиқиб, бозорга харид учун келган фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бозор атрофидаги йўлларни қатъий тартибга солиш, бозорда ишлайдиган сотувчиларнинг автотранспорт воситалари учун бозор маъмурияти томонидан кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш, юк машиналари учун савдо марказларидан узоқроқдан алоҳида жой ташкил қилиш ва уларнинг ҳозирги ўрнини йўналишли таксиларга бериш, йўлларни таъмирлаш лозимлиги, шунингдек, йўл бўйида автомобилларини қолдириб кетган ҳайдовчиларга жиддий маъмурий чоралар кўриш кераклиги таклиф қилинди.
 
“Бозорлар ҳудуди хавфсиз ва қулай бўлса, бу харидорлар оқимининг ва ўз навбатида савдо ҳажмининг ошишига хизмат қилади”, дейилади петицияда.
 
Маълумот учун, жамоавий мурожаат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига юборилган мурожаат фуқароларнинг камида 10 000 та овозини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига юборилган мурожаат камида 5 000 та овозни, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига юборилган мурожаат 1 000 та овозни тўплаши зарур.
Феруза Ходжаева

Теглар:“Менинг фикрим” Абу-Сахий Ўрикзор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар