...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун Президент фуқароларга мурожаат билан чиқиш қилади


17:36, 10.12.2018 Олам
 5 479

Телекўрсатув Франция вақти билан соат 20:00 да эфирга узатилиши белгиланган.

Франция ҳукуматининг хабар беришича, бугун давлат раҳбари Эммануэль Макрон мамлакатда бир ойдан бери давом этаётган норозилик намойишлари бўйича фуқароларга мурожаат билан чиқиш қилади.
 
Президент ўз мурожаатида намойишчилар норозилигига сабаб бўлаётган молиявий ва бошқа муаммоларни ҳал этишга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни эълон қилиши кўзда тутилмоқда. Маълум бўлишича, оммага очиқланиши кутилаётган чора-тадбирлар тез кунда кучга киради.
 
Таъкидлаш жоизки, Францияда деярли бир ойдан бери “Сариқ нимчалилар”нинг ҳукумат молиявий сиёсатига қарши намойишлари бўлиб ўтмоқда. Дастлаб, намойишлар бензинга нисбатан солиқларнинг оширилишига қарши бошланган бўлса, кейинчалик намойишчиларнинг талаблари рўйхати кенгайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Макрон аллақачон ёқилғи солиғини кўтармаслик тўғрисидаги қарорини имзолаган бўлса ҳам, 8 декабрда мамлакатнинг Париж ва бошқа йирик шаҳарларида “Сариқ нимчалилар”нинг кенг кўламдаги намойишлари бўлиб ўтди.
Феруза Ходжаева

Теглар:Франция Эммануэль Макрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!