QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.
“Ўзбеккино” Миллий агентлик берган маълумотга кўра, марҳум бугун аср номозида сўнгги манзилга кузатилди.
Ойбек Одилов илк бор Зулфиқор Мусоқовнинг “Аёл зоти” сериалида томошабин назарига тушган. Шунингдек, у моҳир дубляж актёри сифатида ҳам ўзига хос овоз соҳиби эди. Унинг ёрқин хотираси ҳамкасблари, яқинлари қалбида мангу яшайди. Сирли табассуми эса ўзбек киносининг экранларида барҳаёт.
QALAMPIR.UZ таҳририяти номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.