...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таэквондо WTF: Франциядаги турнир учун Ўзбекистон терма жамоаси таркиби маълум қилинди


11:16, 14.11.2018 Спорт
 1 285

Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам иштирок этадилар.

Жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WTF бўйича G2 туркумига кирувчи “French Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Токио Олимпия ўйинлари учун рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу баҳсларда ўзбекистонлик таэквондочилар ҳам иштирок этадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
 
Терма жамоа мусобақада қуйидаги таркибда қатнашади:
 
Эркаклар:
 
-58 кг: Аброр Тўраев
-58 кг: Суҳроб Бобобеков
-63 кг: Темур Ўролов
-74 кг: Ислом Адҳамов
-80 кг: Суҳроб Салаев
 
Аёллар:
 
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова
+73 кг: Светлана Осипова
 
Мураббий: Александр Ким.

Теглар:Таэквондо Франция Париж 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!