...
МЕНЮ
ONLINE TV

Режиссёр Мелис Абзалов Швецияда вафот этди


16:30, 25.10.2016 Кино
 7 846

Марҳум 26 октябрь куни Стокгольмда дафн қилинади.

Кўплаб фильмлари билан ўзбек киноси тарихида ўчмас из қолдирган режиссёр, санъат арбоби Мелис Абзалов 78 ёшида Швецияда вафот этди. Бу ҳақда режиссёр Али Ҳамроев ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.

“25 октябрь тонги. Булутли ва ёмғирли. Стокгольмдан қўнғироқ бўлди. Ўзини тута олмай йиғлаётган овоз. Дарҳол сўрадим:

— Назира, сизларда қандайдир бахтсизлик бўлдими?..
— Дадам вафот этди! Хонасидан чиқаётиб йиқилди. Инфаркт...”, деб ёзади Ҳамроев.

Маълумотларга кўра, сўнгги ойларда Мелис Абзалов Швецияда, қизининг уйида яшаб келаётганди. Шунингдек, Швецияда режиссёрнинг ўғли, 6 набираси ва 6 нафар абиралари истиқомат қилишади.

Али Ҳамроев дўсти Мелис Абзалов ҳақидаги кейинги постда режиссёр билан видолашув эртага, 26 октябрь европа вақти билан соат 11:00да бўлиб ўтишини, буюк истеъдод соҳиби Стокгольмдаги Pastorsexpeditionen i Kungsängen & Västra Ryd Förs мусулмонлар қабристонига дафн этилади. Хабарда марҳумнинг оила аъзолари Мелис Абзаловни барча яқинлар мангу орам топган ўша масканга  дафн этишга аҳд қилганлари айтилади.
 
Маълумот учун, режиссёр билан Тошкентда ҳайрлашишни истаганлар эртага, 26 октябрь куни, маҳаллий вақт билан метронинг “Буюк ипак йўли” станцияси, Муҳаммад Юсуф кўчаси, 68-уй 1-квартирага келишлари мумкин. 

Режиссёр Мелис Абзалов нодир киноасарлари, ҳар бир ўзбек хонадонига кириб борган картиналари – “Келинлар қўзғалони”, “Суюнчи”, “Чимилдиқ”, “Чинор остидаги дуэль”, “Ўтган кунлар” билан халқимиз хотирасида умрбод сақланиб қолади.
 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдирамиз.
Умида Якубова

Теглар:Мелис Абзаалов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Камолиддин
18:52 25.10.2016

Оҳиратлари обод бўлсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!