...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қароқчилар асир олган осиёликлар озод қилинди


15:53, 25.10.2016 Олам
 2 690

Уммон байроғи остидаги “Наҳам 3” балиқчи кемаси экипажи 2012 йили Сейшел оролларининг жанубида қароқчилар ҳужумига учраган ва асирга тушиб қолган эди.

24 октябрь куни Сомали қароқчилари томонидан 5 йил аввал ўғирлаб кетилган 26 нафар осиёлик асир Кенияга келтирилди, деб хабар бермоқда “Africanews”.
 
Уларни қариндошлари ҳамда Хитой элчиси хурсандчилик ва табриклар билан кутиб олди.
 
“Мен ҳозир жуда бахтлиман, БМТдан жудаям миннатдорман. Сизларнинг барчангиздан миннатдорман”, дейди гаровдан озод бўлганларнинг бири, кўзига ёш олиб.
 
Уммон байроғи остидаги “Наҳам 3” балиқчи кемаси экипажи 2012 йили Сейшел оролларининг жанубида қароқчилар хужумига учраган ва  асирга тушиб қолган эди.
 
Бу гаровда сақлаш Сомали қароқчилари қўлидаги энг узун асирликнинг иккинчиси саналади. Таиландлик балиқчилар ҳам 2015 йил февраль ойида 5 йиллик асирликдан сўнг, озодликка чиққан эдилар.
 
Асирларни қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорлик ташкилотининг координатори – Жон Стид музокаралар олиб боришга кўмаклашди.
 
“Биз бу масала юзасидан тўрт ярим йил ишладик. Уларга тушунтириш ишлари олиб бордик. 2013 йилда кўпчилик одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришдик. Энди олдимизда уларни оилаларига қайтаришдек буюк вазифа турибди”, дейди Жон Стид.
 
Аслида 29 нафар шахс асирга олинган эди. Улардан уч нафари вафот этган: биттаси ҳужум пайтида, икки нафари кассалик туфайли.
 
Гаровдан озодликка чиққанлар Камбоджа, Хитой, Индонезия, Филиппин, Тайвань ва Вьетнам фуқаролари саналади.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Қароқчилар Гаровдагилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!