...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигериялик қароқчилар россиялик денгизчилар бўлган кемани гаровга олди


13:42, 09.02.2017 Олам
 2 312

Қароқчилар мотор қайиқлар орқали россиялик денгизчилар бўлган кемага қарата ўқ узишган ва шундан сўнг гаровга олишган.

Нигерия қирғоқларида россияликлар бўлган кема денгиз қароқчилари томонидан гаровга олинди. 5 февраль куни
Гвинея кўрфазида содир бўлган воқеадан 4 кун ўтиб, кеманинг капитани алоқага чиққан. Бу ҳақда “Мир” телеканали хабар берди.
 
Маълум бўлишича, қароқчилар мотор қайиқлар орқали россиялик денгизчилар бўлган кемага қарата ўқ узишган ва шундан сўнг уларни гаровга олишган. Кема ичида 7 нафар россиялик ва 1 нафар украиналик денгизчи бўлган.
 
Гаровга олинган кемадан алоқага чиққан капитан отаси билан боғланиб, экипаж аъзоларининг барчаси тирик эканлигини маълум қилган.
 
Кема немис компанияларидан бирига тегишли бўлиб, Камерундан Ганага йўл олган эди. Нигериядаги Россия элчихонасидан хабар қилишларича, айни вақтда ўғирлаб кетилган экипаж аъзоларининг қўним топган жойи аниқланмоқда. 
Дурдона Расулова

Теглар:Денгиз қароқчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!