Таниқли дикторнинг туйқусдан оламдан кўз юмиши нафақат унинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларини, балки телетомошабинларни ҳам чуқур қайғуга солди.
Таниқли дикторнинг туйқусдан оламдан кўз юмиши нафақат унинг оила аъзолари, яқинлари, дўстлари ва ҳамкасбларини, балки телетомошабинларни ҳам чуқур қайғуга солди.
Насиба Мақсудовани охирги манзилга кузатиш маросими эртага, 10 февраль куни соат 12:00 да телебошловчининг Дўрмондаги хонадонида ўтказилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “My5” телеканали бошловчиси Анвар Азимов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Насиба Мақсудова 2016 йилнинг декабрь ойи сўнггида инсультни бошидан кечириб, шифохонага тушган эди. Даво муолажаларини уйида давом эттираётган дикторнинг бирдан тоби қочгани сабаб у Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази шифохонасига олиб келинади. 8 февралдан 9 февралга ўтар кечаси Мақсудованинг вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқатилди.
Маълумот ўрнида, Насиба Мақсудова 1948 йилда таваллуд топган. У 55 йил давомида телевидениеда фаолият юритган. Унинг сўнгги 10 йилликдаги фаолияти хусусий телеканаллар билан боғланганди.