...
МЕНЮ
ONLINE TV

Журналист Шоира Рауфбоева "Барон"ни ўғирлаганларга қарши курашишни таклиф қилди


01:35, 29.01.2016 Кино
 19 916

Ўзбек киносининг келажаги “видеоқароқчилар”нинг касофати туфайли хавф остида қолмаслиги керак!

Режиссёр Рустам Саъдиевнинг 147 миллиард сўм эвазига ишланган “Барон” картинаси “видоеқароқчилар” қўлига тушиши, шубҳасиз, кино олами вакилларини яна бир бор сергак тортишига сабаб бўлди.  Саъдиевнинг бошига тушган навбатдаги иш маданият ва санъат олами вакилларини бефарқ қолдирмаяпти. Ўзбек киносида янги даврни бошлаб берган “Барон” фильмининг ҳали экранларга чиққанига 10 кун бўлмасидан “видеоқароқчилар” қўлига етиб бориши ўз-ўзидан юз бермагани аниқ. Бунда кинотеатрларга тегишли одамлар ёки фильм ижодий жамоасидагиларнинг қўли бор ёки йўқлиги ҳозирча маълум эмас. Аммо Саъдиев бу сафар жим турмоқчи эмас. Ижтимоий тармоқларда фильмни кўрганлар, актёрлар жамоасининг оғир меҳнатини қадрлай олганлар бу воқеага жим қараб тургани йўқ. Зиёлилар, таниқли журналистлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг ходимлари, санъат аҳли вакиллари бундай ҳолатларга чек қўйиш ҳақида тинимсиз фикр билдирмоқда. Хусусан, киношунос, журналист Шоира Рауфбоева куюнчаклик билан шундай дейди:

— Режиссёр Рустам Саьдиев шу фильм учун қанча куч, асаб, меҳнат ва борини тикканини биламан. Бу воқеадан кўнглим жуда хира бўлди. Ўзини, ўз дидини, ижодкорнинг меҳнатини, пешана терини ҳурмат қилган, имон-эътиқоди бутун бўлган барча ўзбек киноси мухлисларини ушбу ўғирлик махсули бўлмиш дискларни сотиб олмасликка, қароқчиларнинг нонига шерик бўлмасликка чақираман! 

Ҳурматли киномухлислар! Ўзбек киносининг келажаги “видеоқароқчилар”нинг касофати туфайли хавф остида қолмаслиги керак! Барчангизни миллий киномиз заҳматкашларини қўллаб-қувватлаш учун "Барон" фильми намойиш этилаётган кинотеатрларда кутамиз. “Видеоқароқчилик”ка қарши бирлашинг!

Бугун ўзбек киносида маиший мавзудаги “хонтахта” фильмлар етарли, ҳатто керагидан ҳам ортиқ. “Барон” фильми булардан мустасно. Кино санъатимизда бошлаб берилган янги даврга тўсқинлик қилиш илинжидаги кишиларнинг жиғилдони йўлидаги номақбул йўллар билан топаётган маблағлари қайсидир ўқитувчи, шифокор, фаррош қўйингки, одамлар мушкулини енгил қиламан деб эртадан то кечгача ишлаётган кишиларнинг ҳалол меҳнатлари эвазига бўлмаслиги керак. Қачон бизнинг режиссёрлар яхши фильм яратади, деб бош қашлаб ўтиргандан улар қилган меҳнатни ўз вақтида қадрига етишни ўрганайлик. Зотан, эртанги яхши асарнинг яратилишига бугунги эътибор замин бўлажак. Сўнгги хулоса ўзингиздан. 

Теглар:Барон Рустам Саъдиев Ўзбеккино Видеоқароқчилар Шоира Рауфбоева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Gulruh
18:51 19.09.2016

Yana baronga õxshash kinolani kutib qolamiz


Ilhom
11:59 09.09.2016

"Baron" filmining davomi bormi? Agar bor bo'lsa qachon ekralarga namoish etiladi?


Дониёр
15:08 21.04.2016

147 миллиард?! ростанми? 50 млн долларга якин суммаку бу.... ИШОНМИМАН!!!


Собир
14:08 08.04.2016

Журналист Шоира Рауфбоева олиб бораётган премериадан сунг курсатувига мутлако каршиман. Сабаби бир канча фидоий кишиларимиз чикиб болиб олинган фильмдан камчилик топадилар. Э баракат топгурлар олдин шу режиссиёрга ухшаб кино ишлаб халкка дакдим этиб курингчи? Мисол БАРОН фильмидаги танкидлар жуда хам одамни энсасини котирди Олдиндан узр тугрисини айтганим учун.


qitmir
01:34 27.02.2016

Baron filmini ogirlashgan bolsa juda yahshi bu tema eskirgan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!