...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда янги бозор очилди


18:19, 28.01.2016 Жамият
 4 421

Бозорнинг тўртта павильонида гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган 360 савдо растаси мавжуд.

Жиззах вилоятининг Зомин тумани Даштобод шаҳрида янги деҳқон бозори фойдаланишга топширилди. 4,5 гектардан зиёд майдонни эгаллаган савдо мажмуасини барпо этишда 7 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. Бу хакида ЎзА хабар берди

Бозорнинг тўртта павильонида гўшт, сут, тухум ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда хўжалик моллари сотишга мўлжалланган 360 савдо растаси мавжуд. Барча иншоотлар тоза ичимлик суви билан таъминланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш омбори, автомобиль тўхташ жойи қурилгани сотувчи ва харидорларга янада қулайлик яратмоқда. 

Ўтган йили Жиззах шаҳрида учта йирик бозор мажмуаси – “Марказий деҳқон бозори”, “Эски шаҳар деҳқон бозори”, “Эски шаҳар буюм бозори” қайтадан қурилган эди. Айни пайтда туманлардаги 30 та деҳқон ва буюм бозорини замонавий савдо мажмуаларига айлантириш ишлари давом эттирилмоқда. 

Айни вақтда Даштобод шаҳрида 3 та йирик саноат, 10 та қурилиш, транспорт, алоқа корхонаси, 200 дан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йилнинг охирида йилига 250 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга “Даштобод цемент” корхонаси ишга туширилди. 

Теглар:Жиззах Зомин Датобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар