...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония Иқтисодиёт вазири тамагирлик учун истефога чиқаришларини сўради


18:06, 28.01.2016 Олам
 2 659

Япония ОАВлари Иқтисодиёт вазирининг қурилиш компанияларидан пора сифатида катта миқдорда маблағ олгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Япония Иқтисодиёт вазири Акира Амари ходимларининг хатолари учун истеьфога чиқишини маълум қилди.  Бу ҳақда  “Theguardian.cоm” хабар берди.

Олдинроқ Япония ОАВлари Иқтисодиёт вазирининг қурилиш компанияларидан пора сифатида катта миқдорда маблағ олгани ҳақида хабар тарқатган эди.  Бу ҳақида вазирнинг ўзи 28 январь, пайшанба куни матбуот-анжуманида қуйидагича жавоб берди.

“Мен ёрдамчим қилган иш учун барча жавобгарликни ўз бўйнимга олиб  эгаллаб турган лавозимимдан кетишни хоҳлайман”.

“Япония иқтисодиёти  узоқ муддатли дефляциядан сўнг босқичма-босқич тикланмоқда,  бунга халал бераётган ҳар қандай тўсиқлар олиб ташланиши керак.  Бундан мен ҳам мустасно эмасман”, – дейди Акира Амари.

Амари Синдзо Абе ҳукумати томонидан кунчиқар мамлакат иқтисодиётидаги пасайишни бартараф этиш учун олиб борилаётган “абеномика” сиёсатининг асосий муаллифларидан бири ҳисобланади.

Есалтиб ўтамиз,  Япония Бош вазири Синдзо Абе 24 октябрда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган эди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Акира Амари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!