...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғин сабаб бешикдаги чақалоқ ҳалок бўлди


16:08, 16.01.2019 Жамият
 6 127

Мудҳиш воқеа Жиззах вилоятида юз берган.

Кеча, 15 январь куни соат 09:03 да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар келиб тушган.
 
Хабар асосида зудлик билан 2 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилиб, улар соат 09:10 да воқеа жойига етиб келган. Воқеа жойини кўздан кечириш жараёнида уйнинг ётоқхонасида 2 кв.м. майдонда гилам, кўрпа ва бешик ёнаётганлиги аниқланиб, ёнғин шу заҳоти бартараф этилган.
 
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда бешикдаги болани ностандарт электр иситиш мосламасига яқин қўйиб, уни назоратсиз қолдирилишидан ёнғин содир бўлганлиги маълум бўлган. Хонадон соҳибаси бешикдаги жароҳатланган ўғлини шифохонага олиб борган. Лекин кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан уй эгасининг фарзанди 2018 йилда туғилган М.Д. шифохонада вафот этган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Жиззах вилояти Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар