Фильм олиш таклифи шахсан элчи Масуд Маннан томонидан билдирилган.
“Ўзбеккино“ Миллий агентлигида Бангладешнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Масуд Маннан билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда кинематография соҳасида икки томонлама ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. Бу ҳақда агентлик Матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида Мусуд Маннан Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва фаолиятига бағишланган қўшма филмни яратиш бўйича музокара олиб боришни таклиф этган. Элчи Бангладеш киносининг Ўзбекистондаги кунларини ва Бангладешда ўзбек киноси кунлари ташкил этишни қўллаб-қувватлашини билдирган. Шунингдек, элчи олтин тўплам ва тарихий филмлар орасидан филмлар алмашинувини ташкил қилиш истагини билдирган.
Учрашув якунида томонлар ўзаро алоқаларни йўлга қўйиб, кино соҳасидаги муносабатларни ривожлантиришга икки томонлама ёндашувнинг аҳамиятини нақадар муҳим эканлигини таъкидлаган.

Суннатилла Абдуллаев