...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фильмларнинг намойиши рухсатнома билан бўлади


17:22, 17.12.2018 Жамият
 3 183

Рухсатномасиз намойиш этиладиган фильмалар ҳам бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ, фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан берилади, қуйидагилар бундан мустасно:
 
Президент ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан оммавий намойиш қилиниши кўрсатиб ўтилган фильмлар;
 
фестиваллар, семинарлар, ретроспектив намойишлар ва бошқа шу каби маданий тадбирлар учун нотижорат мақсадларда хорижий мамлакатлардан олиб кирилган (етказиб берилган) фильмлар.
 
Низом билан рухсатнома бериш талаблари ва шартлари белгиланди. Шунга кўра, рухсатнома олиш учун ариза берувчи томонидан ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
 
  • ариза;
 
  • фильмга нисбатан мутлақ ҳуқуқ эгалари томонидан тақдим этилган аризалар бўйича улар ва фильм муаллифлари (саҳналаштирувчи режиссёр, сценарий муаллифи, мусиқа асари муаллифи, саҳналаштирувчи оператор ва саҳналаштирувчи рассом) ўртасида тузилган шартномалар нусхаси;
 
  • фильмдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан тақдим этилган аризалар бўйича фильмдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
  • фильмнинг қисқача аннотацияси;
 
  • фильм муаллифлари тўғрисида маълумот;
 
  • фильмда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги тегишли эксперт хулосасининг нусхаси;
 
  • фильм ёзилган электрон ахборот ташувчилар;
 
  • ариза кўриб чиқилганлиги учун ариза берувчи томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
 
Ҳужжатлар ариза берувчи томонидан ваколатли органга бевосита берилиши, шунингдек, ариза берувчи бундай ваколатни ўз вакилига бериши ёхуд мурожаатни почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур низом телерадиоэшиттиришлар, шунингдек, телевизион фильмларни ишлаб чиқариш ва телевидениеда намойиш этиш соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
 
Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Фильм “Ўзбеккино” 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар