...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин янги давлатга раҳбар бўлиши мумкинми?


17:47, 17.12.2018 Олам
 32 369

Песков икки давлат бирлашувидан кейин уни Путин бошқариши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Россия федерацияси ва Беларусь Республикасининг 2024 йилдан кейин бирлашиши ҳамда Владимир Путин ягона давлатнинг янги раҳбари бўлиши ҳеч қачон муҳокама қилинмаган. 

РФ президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва Беларуснинг ягона давлатга бирлашиши ва унга Путин раҳбарлик қилиши ҳақидаги саволга шундай жавоб қайтарди.

“Йўқ, бу мавзу бундай шаклда кун тартибида мавжуд эмас. У ҳатто муҳокама ҳам қилинмади. Ҳаттоки бу ҳақда ҳеч қандай гап ҳам бўлмади”, деб таъкидлаган Песков.

Кремль расмий вакилининг сўзларига кўра, Беларусь Россиянинг яқин иттифоқчиси ва энг яқин стратегик шериги.

Маълумот учун, Минскда Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат мустақиллиги масаласида ўта махфий йиғилиш ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу хабарлар Беларусь расмийлари томонидан рад қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Беларусь Дмитрий Песков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!