...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиялик аёлларга севиш тақиқландими? Путиннинг матбуот котиби муҳокамаларга нуқта қўйди


18:04, 18.06.2018 Олам
 9 759

Жаҳон чемпионати авжига чиққан пайтда мамлакатда бошқа бир мавзу катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати авжига чиққан пайтда мамлакатда бошқа бир мавзу катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Яъни хориждан келган меҳмонлар билан россиялик аёлларнинг ишқий муносабатларга ўрнатиш тақиқланаётганлиги шу муҳокамани келтириб чиқарган.
 
Аслида бу иш бўйича ҳукумат даражасида ҳеч қандай чекловлар қўйилгани йўқ. Фақат Коммунист партияси етакчиси Тамара Плетниова рус аёлларини хорижликлар билан алоқа қилмасликка чақирганди. 70 ёшли сиёсатчининг бундай чақирувига асос бор.
 
Чунки 1980 йил Москвада ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларида  хорижликлар билан ишқий муносбатлар ўрнатган аёллар дунёга келтирган болалар кейинчалик ирқий камситилишларга мубтало бўлганди. Бундан ташқари, Плетниова рус аёлларини турли касалликлардан ҳимоялаш учун шундай мурожаат билан чиққанлигини айтди.
 
Тамара Плетниовага қарши чиққанлар шу қадар кўп бўлдики, охири бу ишга Россия федерацияси президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков аралашди: “Рус аёлларининг ўзига боғлиқ иш бу. Зотан улар эркиндирлар. Ўзи истаган иш билан шуғулланишлари мумкин. Чунки улар дунёнинг энг чиройли аёлларидир”, деган.
 
Тақиққа қарши чиққанлардан яна бири Россия терма жамоасининг ҳимоячиси Юрий Жирковнинг рафиқаси  Инна Жиркова бўлди. “Рус аёлларига бундай чеклов қўйишдан олдин ўйлаш керак. Очиғи, рус аёллари турмуш ўртоқларига вафодор. Улар ўз эрларидан бошқа кимсага қайрилиб ҳам қарамайдилар” деган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Россия ЖЧ-2018 Дмитрий Песков 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!