Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари учрашувида Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ҳам иштирок этган.
Мирзиёевнинг учрашувлари орасида Россия Президенти билан мулоқоти, айниқса, катта эътибор билан кузатилди. Маълум, Россиянинг минтақага таъсири катта, қолаверса, у ШҲТда муҳим қарор олувчилардан.
Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари учрашувида Шавкат Мирзиёевнинг Матбуот котиби Комилжон Алламжонов ҳам иштирок этган. Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Владимир Путин билан саломлашаётгани тасвирланган суратни жойлаштирди.
Кейинги сурат ва видеода эса унинг россиялик ҳамкасби Дмитрий Песков билан суҳбатлашаётгани тасвирланган. Матбуот котибларининг ўзаро мулоқотидаги самимий руҳ, юзидаги табассумдан англаш мумкинки, улар бир-бирини яхши билади, фаолиятини доимий равишда кузатиб келади.
Дмитрий Песков кўп йиллик тажрибага эга, муаммоларни дадил ва дипломатик ҳал эта оладиган, энг чигал вазиятлардан ҳам ўзига хос чиқиш йўлини топа оладиган матбуот котибларидан саналади. Унинг иш услуби эса кўплаб мамлакатлар раҳбарлари Матбуот хизматида намуна сифатида келтирилади. Алламжонов унинг стратегиясидан қанчалик фойдаланади, буниси бизга қоронғи. Лекин шуниси маълумки, Алламжонов Президент Матбуот хизматида иш бошлагандан буён кўплаб ўзгаришлар кузатилди. Замонавий услублардан фойдаланилди ва бу ўзининг юқори натижасини кўрсатмоқда. Кун келиб Алламжоновнинг иш услуби ривожланган мамлакатларда ҳам Песковники каби намуна сифатида кўрсатилса, ажабмас.