...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп марҳум боксчи Муҳаммад Алини афв этиши мумкин


18:37, 09.06.2018 Олам
 5 129

АҚШ президенти Оқ саройдаги ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда ана шундай деган.

АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур боксчилардан бири марҳум Муҳаммад Алини афв этиши мумкин. Трамп Оқ саройдаги ҳукумат аъзолари билан бўлиб ўтган йиғилишда ана шундай деган.
 
Кейин у ўз сўзларини нима учунлигига ҳам изоҳ бериб ўтди. Маълумки, Америка Қўшма Штатлари Въетнамда бир неча йиллар давомида уруш олиб борган. Ўша урушга оғир вазнда мутлоқ жаҳон чемпионлига эришга таниқли боксчи Муҳаммад Али 1967 йилда сафарбар қилинганди.
 
Бироқ у давлат раҳбарига рад жавобини бергани туфайли бир неча йиллар давомида “ватанпарвар эмас” деган тамға остида қораланиб келинган. 1971 йилда ундан Олий суд қарори билан бу тамға олиб ташланган.
 
Оқ саройдан “катта еттилик” давлат раҳбарларининг учрашувига йўл олган Дональд Трамп журналистларга берган интервьюсида афв билан боғлиқ масалаларга алоҳида тўхталган: “Муҳаммад Алини тушунаман. Бошқаларни ҳам”.
 
Унинг бу сўзларидан кейин Муҳаммад Алининг адвокати Рон Твил “Трампнинг қарори яхши. Бироқ энди кераксиз. Ахир Али вафот этганига икки йил бўляпти”, деган.
 
Шунингдек, АҚШ президенти адолатсиз ҳукумлар ҳақида тўхталиб, 3 минг кишини афв этишини билдирган. Трамп сўнгги бор гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган 63 ёшли аёл – Алиса Жонсонни афв этганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Дональд Трамп Муҳаммад Али 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!