
Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +33...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, булутли ҳаво кузатилади.
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Булутли ҳаво кузатилиб, қисқа вақт ёмғир ёғиши мумкин.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.