Беларусь раҳбари ҳукуматга рус солиқ манёврлари сабабли мамлакат бюджетига етган зарарни қоплаш вазифасини топширган.
Лукашенконинг таъкидлашича, Россия билан бу йўналишда келишувнинг йўқлиги мамлакат учун фожиа бўлмайди.
“Агар Россия раҳбарияти шундай ҳаракатни ва ғарбий йўналишдаги ягона иттифоқчисини йўқотиш йўлини танласа, бу уларнинг танлови. Биз уларни мажбурлай олмаймиз”, деган Лукашенко.
Беларусь раҳбари рус солиқ манёврлари сабабли мамлакат бюджетига етган зарарни қоплаш учун ҳукуматни бошқа ишончли манбаларни топишга чақирган. Шу билан бирга, Лукашенко қўшимча 400 млн доллар топиш Беларусь учун муаммо эмаслигини қўшимча қилган.