Россия президенти Матбуот котиби Президент Путиннинг келгусида ташқи сиёсат борасидаги режаларини маълум қилди.
Песков Путиннинг янги режаларини маълум қилар экан президентнинг кўпроқ Россия ички ишларига оид сиёсат юритаётгани уни дунёнинг бошқа мамлакатларидаги алоқаларидан ажратиб қўйишга қаратилмаганини таъкидлади.
Шунингдек, у Путиннинг ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлардаги асосий мақсади мамлакатнинг ички ривожланиши ва тараққиётига хизмат қилиш эканини маълум қилди.
Песков президент Путиннинг келгусидаги режаларида, айниқса, “совуқ уруш” аломатларини вужудга келаётган бир даврда қурол-яроғ пойгасида иштирок этиш ва ҳарбий ҳаражатларни кўпайтириш нияти йўқлигини айтиб ўтди.