Ҳа, 23 март куни ўзбекистонлик футбол мухлисларини бирданига икки хушхабар кутиб турибди.
Бундан ташқари, бугун Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам Андижонда Кения олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.
Равшан Ҳайдаров шогирдларининг кениялик футболчиларга қарши ўйини соат 20:00 да бошланади.
Кеча, 22 март куни бўлиб ўтган учрашув олди митингида жамоалар бугун қайси рангдаги либосда тўп суриши аниқ бўлди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк рангли либосларда майдонга тушишади. Сенегал терма жамоаси эса оқ рангли либосда ҳаракат қилади.
Сенегал – Ўзбекистон миллий терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик учрашуви Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.