Ўзбекистон бугунги кунда дунёдаги энг муҳим ва истиқболли халқаро шартномаларга аъзолик ҳақида жиддий ислоҳотлар олиб бормоқда.
Қарорга асосан, Ўзбекистон МДҲ давлатлари молиявий разведка бўлинмалари раҳбарларининг кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги келишув (Ашхобод, 05.12.2012 й.) ва мазкур келушувга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги баённомага (Минск, 10.10.2014 й.) қўшилди.
Мазкур халқаро шартномаларни амалга оширилишига Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти масъул этиб белгиланмоқда.
Шунингдек, Мазкур Кенгашнинг асосий вазифаларидан бири жиноий даромадларни легаллаштириш (ювиш) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишга масъул бўлган МДҲ давлатларининг тегишли ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориши ҳисобланади.