...
МЕНЮ
ONLINE TV

Францияда йирик норозиликлар бошланди


09:51, 23.03.2018 Олам
 3 181

Париждаги намойишлар тўлқини Шарқий вокзалдан Бастилия майдонигача борган.

Кеча, 22 март куни Франция пойтахти Париж шаҳрида темирйўлчилар ва ҳукумат вакиллари оммавий тарзда иш ташлаш ташкил қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, Франция президенти Эммануэл Макрон SNCF миллий темирйўл компаниясини ислоҳ қилиш, хусусан, хизматчиларининг имтиёзларини бекор қилишни таклиф этган эди.
 
Макрон, шунингдек, давлат аппаратини ҳам ислоҳ қилиб, 120 минг амалдорни ишдан бўшатишга ваъда берган.


 
Бугун, 23 март куни эса Францияда янги меҳнат ислоҳотларига қарши Касаба уюшмаларининг кенг кўламли намойишлари ҳам бошланди.
 
Айтиш жоизку, бу воқеалар президент Эммануэл Макрон ҳокимият тепасига келгандан бери бошланган биринчи йирик норозилик акциясидир.
 
Париждаги намойишлар тўлқини Шарқий вокзалдан Бастилия майдонигача борган.
 
Намойишга чиққанлар йўлдаги машиналарни ағдариб, биноларнинг ойналарига ҳам катта зарар етказган.
 
Полиция уларга қарши бир қанча воситалардан, жумладан сув сепувчи машиналардан фойдаланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Франция Париж намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!